Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахтда ичимлик суви учун тарифларни оширишни назарда тутувчи Қарори муҳокама учун жойлаштирилди.
Унга кўра, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ 2019 йилда молиявий иқтисодий фаолиятдан 58,8 млрд.сўм, ҳамда 2020 йил 8 ойлигида 21,3 млрд.сўм зарар кўрган.
Жамиятнинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, жамият томонидан тақдим қилинаётган ичимлик суви ва канализация хизмати учун ишлаб чиқилган тарифларни қайтадан кўриб чиқиш учун Ишчи гуруҳ тузилиши сўралмоқда.
Янги таклиф этилаётган тарифларда қуйидаги нарх даражаларида белгиланмоқда.
1 метр куб ичимлик суви учун тарифлар:
- аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (қўшимча қиймат солиғисиз) 310 сўмдан 500 сўмга (161,2%)га
-тижорат ташкилотлари учун 730 сўмдан 1500 сўмга (205,4%) га ўсиши;
Ҳамда канализация хизматлари учун тарифлар:
- аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (қўшимча қиймат солиғисиз) 250 сўмдан 350 сўмга (140,0%)га
- тижорат ташкилотлари учун 460 сўмдан 820 сўмга (178,2%) га ўсиши кутилмоқда.
Шунингдек, қарор режасига кўра, яқин йиллар ичида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖи барча сув иншоотларида, катта сув тармоқлардаги характерли нуқталарда, 3-чи босқич насос станциялари ва тасарруфидаги худудларига замонавий дистанцион бошқарувдаги зулфин (задвижка) ва затворлар, босим созловчи регуляторлар, игнали клапанлар, вантузлар ўрнатилиши мўлжалланмоқда. Мазкур лойихалар ўз навбатида ичимлик сув узатилишини қисқаришига ҳамда элетр энергияси истеъмолини 2020 йилда режадаги 198 млн кВт га камайишига олиб келади.






