АсосийЖАМИЯТ

“2016 йилгача Андижонда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмаган” – Ҳоким

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ўз Мурожаатномасида уй-жой ва йўл қурилиши м...

'“2016 йилгача Андижонда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмаган” – Ҳоким'ning rasmi

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ўз Мурожаатномасида уй-жой ва йўл қурилиши масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.

Бу кимгадир ёқмас – 2016 йилгача вилоятда бирорта  кўп қаватли уй-жой қурилган эмас. Аҳоли уй-жойга муҳтож. Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уни муносиб турар-жой билан таъминлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш доимо эътиборимиз марказида бўлмоқда, - дейди ҳоким, - Бу борда вилоятда жорий йилда жами 141 та (шу жумладан 96 таси тадбиркорлар томонидан) кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда (6 минг 784 та хонадон). Бунинг натижасида 20 мингдан зиёд аҳоли уй-жойлар билан таъминланади.

“ЯНГИ АНДИЖОН”, “САРДОБА УЙЛАРИ”, “АНДИЖОН СИТИ” ва ХАРБИЙЛАР УЙЛАРИ

Бундан ташқари, ҳокимнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида белгилаб берган топшириқларидан келиб чиққан ҳолда, 2021 йилда “Янги Андижон” лойиҳаси доирасида 500 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Давлат раҳбарининг Сирдарё вилоятига ташрифи давомида барча вилоятларда кўп-қаватли монолит уйлар қурилиши бўйича берган топшириғи бўйича 2021 йилда шаҳарлар ва туманларда жами 208 та монолит уй-жойлар (4952 та хонадонли) қурилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Асака туманида “Асака Сити” лойиҳаси доирасида 71 та 7-9 қаватли турар-жойлар (3652 та хонадон), меҳмонхона, 250 ўринли конференция зали, масжид, тиббиёт маркази, 160 ўринли болалар боғчаси, 1 минг 320 ўринли мактаб, истироҳат боғи, автомобиллар сақлаш жойлари, бозор ва бошқа бозор инфратузилма объектлари қурилиши олиб борилмоқда. 

Шунингдек, жорий йилда 5 та чегара постларида ҳарбий хизматчилар учун 140 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган. Мазкур уй-жойларнинг лойиҳа-ҳужжатларини тайёрлаш ва маблағ ажратиш масалалари Пандемия даврида кечикканлиги сабабли жорий йилда якунлашнинг имкони бўлмаган.

“1 ЛИТР ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИГА МУҲТОЖ ҲОЛАТДА ҲАЁТ КЕЧИРИШГАН”

Шуҳратбек АБДУРАҲМОНОВ, Андижон вилояти ҳокими:

— Ҳамма ишни қилиб қўйдик, демоқчимасман. 2020 йил учун режалаштирилган ишларни айтяпман. Биргина Мархамат туманининг қўшни Қирғизистон билан чегарадош бўлган Қорабоғиш, Чилон, Рохат, Тошлоқ, Қўрғонча ва Шахристон маҳаллаларида яшовчи аҳоли 28 йил давомида ичимлик сувини сой ва каналлардан истеъмол қилиб, 1 литр тоза ичимлик сувига муҳтож ҳолатда ҳаёт кечиришган. Фарғона каналидан насослар чиқарилиб, ушбу қишлоқлар кафолатли ичимлик суви билан таъминланди. Жорий йилда барча манбаалар ҳисобидан  221 млрд. сўм маблағ эвазига 565 км ичимлик, 73 км оқава сув тармоғи, 91 дона сув қудуғи, 1 дона оқава ва 2 дона ичимлик сув иншоотларини қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бунинг натижасида вилоятимизнинг 115 тадан ортиқ маҳаллаларида яшовчи 110 минг нафарга яқин аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланган бўлса, 163 минг нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланишига эришилди. Умумий ҳолатда айтадиган бўлсак, ўтган 2020 йил давомида ичимлик сув тизимида амалга оширган ишларимиз натижасида вилоятни ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 81,4 фоиздан 83 фоизга хамда оқава сув билан таъминланиш 6,2 фоиздан 6,5 фоизга кўтарилишига эришилди.

ЙЎЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ 4 БАРАВАРГА ОШИРИЛГАН

— 2016 йилгача 80-100 км атрофида асфалть қилган бўлсак, ички йўлларни жорий таъмирлаш дастури доирасида ҳамда дастурдан ташқари амалга оширилган ишлар натижасида жами 801 км (шундан, 330 км асфальтлаш, 471 км шағаллаш) узунликдаги йўлларда 150 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилди.

100 ЙИЛЛИК ОРЗУ: МАСОФАЛАРНИ ҚИСҚАРТИРГАН КЎПРИКЛАР

— Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Избоскан, Булоқбоши, Улуғнор, Балиқчи туманлари ҳамда Андижон шаҳрида умумий қиймати 23 млрд. сўм бўлган 10 та кўприкларни барпо этиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, ҳозирда 5 таси фойдаланишга топширилди. Избоскан туманидаги Урганжи қишлоғи билан Тўраобод қишлоғини боғловчи 73 метр узунликдаги 6,1 млрд. сўмлик кўприк қуриш натижасида туман марказига олиб борувчи йўлни 17 кмга, Избоскан туманининг Қораянтоқ ва Чўртонлиқ маҳаллалари ўртасидан оқиб ўтувчи “Тентаксой” устига қурилган эски “қил кўприк” 7 кмга қисқариб, 10 мингдан зиёд аҳолининг 100 йиллик орзуси ушалмоқда.

 

Сардорбек Раҳмонқулов

Мавзуга оид:

Андижон вилоят ҳокими сув, электр ва газ таъминотидаги баъзи муаммо ва сирларни очиқлади

“Бу рақамларда ёлғон йўқ” – Андижон вилояти ҳокими халққа ҳисоб беряпти

Андижон ҳокими баъзи камчиликларини ҳам тан олди

 

    Бошқа янгиликлар