Жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 16:30ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, И.Каримов-Истиқлол кўчалари кесишган "Фазо" чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. "Ман" русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобиль билан тўқнашган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг Ахборот хизмати хабар қилди.

Тўқнашув натижасида ёнғин содир бўлиб, "Нексия" русумли автомобилда бўлган:
1) ҳайдовчи, 42 ёшли Н.М;
2) йўловчи 39 ёшли М.Х. (ҳайдовчининг хотини);
3) йўловчи 13 ёшли М.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
4) йўловчи 10 ёшли А.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
5) йўловчи 34 ёшли Г.Ш;
6) йўловчи 7 ёшли М.Ш.лар ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этишган.


Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






