Аввал хабар берганимиздек Тошкент шаҳрида Бугун Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” анъанавий маданий мерос Конгресси бўлиб ўтди. Конгресс доирасида “Ўзбекфильм”га ташриф уюштирилди.
“Ўзбекфильм” киностудиясига ташриф чоғида барча қатнашчилар модератор Рашид Маликов ҳамда киностудия директори Фотиҳ Жалолов томонидан янги реконструкция қилинган бино билан таништирилди. Ташрифда таниқли сценарист Одельша Агишев, маҳоратли режиссёр Жаник Файзиев иштирок этишди.
“Маданий мерос” Конгресси дастурида белгиланганидай Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Юсуф Розиқовнинг “Ўзбекфильм” ҳақида: ўтмиш ва бугун” номли янги реконструкция қилинган киностудия акс этган махсус тақдимоти меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.






