АсосийМАДАНИЯТ

Миллий кинематографияга бағишланган Маданий мерос ҳафталигининг учинчи куни ўз ишини бошлади

Республика Ёшлар ижод саройида Маданий мерос ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий мероси – янг...

'Миллий кинематографияга бағишланган Маданий мерос ҳафталигининг учинчи куни ўз ишини бошлади'ning rasmi

Республика Ёшлар ижод саройида Маданий мерос ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» мавзусидаги IV халқаро Конгресснинг учинчи куни “Ўзбекистон кинематографияси: ўтмиш, бугун, келажак” мавзусида конференция ўз ишини бошлади.

Мазкур ижодий куннинг биринчи қисмида “Халқаро кинолойиҳалар”, “Устозлар устози” ва “Катта пландаги киномерос” бўлимлари асосида ўзбек ва жаҳондаги тажрибали кинематографистларнинг долзарб мавзулардаги маърузалари тингланмоқда.

Жумладан, маҳоратли режиссёр Джаник Файзиевнинг “Буюк Ипак йўли” лойиҳаси ва ўзбек киносидаги копродукциялар”, Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудовнинг “Парининг совғаси”, Валдис Пельшнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Янги Ренессансга назар” лойиҳаси, таниқли продюсер Александр Кесселнинг “Қуёш лаззати” фильми тақдимотлари ва онлайн видеомурожаатлар бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 

Ушбу кун Джаник Файзиев ҳамда Валдис Пельш билан халқаро меморандум имзоланади. Республика Кинофонди директори Элжон Аббасовнинг ўзбек кино санъати тарихига оид ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган фотографиялар жамланмаси тақдимоти бўлиб ўтади.

Ижодий куннинг иккинчи қисмида дастурга кўра, 16:30 да “Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан “Fox music cinema” студияси томонидан суратга олинган, режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади. Премьерада фильм ижодкорлари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар