Айни пайтда халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 15-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда битта масала – вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2020 йил якунлари ҳамда 2021 йилги долзарб вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Сессияда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутатлари билан биргаликда вилоят секторлари раҳбарлари, сиёсий Партиялар, маҳаллалар фаоллари, вилоят корхона-ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишяпти.

Такидланишича, 1800 дан зиёд бетон панелли уйларни ҳамда 3 та 2640 хонадонли шаҳарчани республика ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига 150 кун ичида қуриб, битказиб эгаларига топширишга эришилди.

Шунингдек, вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларида умумий қиймати 1 трлн.360 млрд.сўмлик 279 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 4631та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга ошган. Ушбу лойиҳалар учун 754млрд. сўмлик банк кредит маблағлари ажратилди. 2020 йил давомида 186,3 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар киритилди ва лойиҳалар эвазига 2020 йилнинг ўзида 2 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Шу билан бирга вилоятда жами 178млн долларлик экспорт амалга оширилиб, режа 100,5 фоизга бажарилиши ҳақида гапириб ўтилди.

Жумладан, хорижий инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати 8,3 трлн. сўмга, экспорт ҳажми эса 50,7 млн. долларга ортишига эришилган.
Моҳинур РУСТАМОВА, Сирдарё вилояти






