Бугун Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўрилиб, Холбоев Ойбек Мадаминович Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида Холбоев Ойбек Мадаминович шу вақтга қадар Боғот тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган.
Хоразм вилояти Боғот тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эса туман ҳокими Урганч шаҳри ҳокими бўлиши муносабати билан Боғот туманига Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев ҳоким этиб тайинланди.







