"Даракчи" газетасига Наманган вилояти уйчи туманида жойлашган 39-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болажонларнинг айрим ота-оналаридан мурожаат келиб тушган.

Унда айтилишича, муассасада болажонлар учун етарли бўлиши лозим бўлган шарт-шароитлар, қулайликлар етарли эмас. Муассаса бир неча йиллардан бери фаолият олиб борсада, яқин йиллар давомида таъмирланмаган. Ҳатто хоналарда санитария-гигенага талабларига жавоб берадиган қўл ювиш ва ҳожатхоналари ҳам йўқ. Қишнинг совуқ кунида болалар ташқи хожатхонага боришади.






