Франция президенти Эммануэл Макронга коронавирус касаллиги ташхиси қўйилди, дея хабар берди РИА Новости Элисей саройи хабарига таяниб.
Макрон коронавирус учун тест синовидан ўтган ва натижа ижобий қайд этилган.
Франция раҳбари тартибларга кўра, етти кунлик карантин ҳолатига ўтсада, аммо ишлашда давом этади, дейилади хабарда. У ўз вазифаларини масофадан туриб бажариши таъкидланган.






