Аввал хабар берганимиздек, Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Урганч шаҳар ва Боғот туманига ҳам янги ҳокимлар тайинланган эди.
Темур Исмоилович Давлетов Хива шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У шу пайтга қадар, Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.







