Ижтимоий тармоқларда бир қанча одамларнинг йўлни тўсиб олгани акс этган суратлар жойлаштирилди. Фотосуратлар Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида олинган.
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ахборот хизмати Нукус шаҳридаги Бантлик кўмаклашиш маркази биноси яқинидаги йўлни тўсиб қўйиш билан боғлиқ вазият тўғрисида қуйидаги маълумотларни юборган.
Маълум қилинишича, жамоат ишларига жойлаштирилган фуқароларга ойлик маошининг ўз вақтида берилмаслигига қарши норозилик намойиши кўтарилган. Намойишчиларга ойлик маошлари ноябр ойида тўланган. Маош олмаган фуқароларга қисмларга бўлиб берилаётгани айтилган.
Аввалроқ, Бухоро ва Андижон аҳолиси норозилигини йўлни тўсиш орқали ифода этишган эдилар.






