АсосийЖАМИЯТ

Наманганда бир лаҳзада 6 кишининг ҳаётига "нуқта қўйган" даҳшатли ЙТҲ тафсилотлари маълум бўлди (видео)

Аввал хабар берганимидек, жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 16:30ларда, Наманган вилояти,...

'Наманганда бир лаҳзада 6 кишининг ҳаётига "нуқта қўйган" даҳшатли ЙТҲ тафсилотлари маълум бўлди (видео)'ning rasmi

Аввал хабар берганимидек, жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 16:30ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, И.Каримов-Истиқлол кўчалари кесишган "Фазо" чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. "Ман" русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобиль билан тўқнашган.  ИИВ ЙҲХББ ушбу аянчли ЙТҲ бўйича қўшимча маълумотларни ва ҳолат акс этган видеолавҳани тақдим этди.

Унда маълум бўлишича,  "Нексия" машинаси ўз йўналиши бўйлаб, тўғри ҳаракатланиб кетаётган бўлган, Аммо чорраҳага юқори тезликда кириб келган юк машинаси  ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тўғри енгил автомобиль устига бориб, ағдарилган, Натижада катта ёнғин чиқиб, бир лаҳзада ҳайдовчи, унинг хотини ва икки нафар фарзанди, шунингдек, яна бир йўловчи ва унинг ҳам фарзанди, жами 6 киши воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Ушбу оғир оқибатли ЙТҲ юзасидан вилоят ҳокими ва масъуллари, шунингдек, жамоатчилик иштирокида катта йиғилиш ўтказилиб, ҳодиса атрофлича муҳокама қилинди. 

Маълум қилинишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар