“Tashkent city”даги Congress Hall мажмуасида “Тошкент ёшлари форуми — 2020” доирасида ўтган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ТикТок юлдузларининг иштирок этиши бўйича саволга жавоб берди.
«ТикТок ҳам ижтимоий тармоқлар, интернет оламининг бир қисмига айланиб улгурди. Уларни чеклаш эмас, балки тўғри йўлга солишимиз керак. Ўзбекистон демократик давлат бизга чеклаш ярашмайди. Уларни тўғри йўлга солсак, бугун арзимасдек кўринган ўша ёшлар эртага керакли инсонга айланади», деди ҳоким.






