Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 17 декабрдан бошлаб "Tashkent city"га кириш пуллик бўлди.
Ушбу ҳолатга масъуллардан жавоб олинди.
"Tashkent City" халқаро ишбилармонлик дирекцияси раҳбари Баҳром Ризаевнинг жавоб беришича, ҳамма ҳаракат ҳаражат ва экономика билан боғланган.
" Вазият бўйича иш юритяпмиз", деди Баҳром Ризаев.
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўзи ҳам "Tashkent City" боғига кириш пуллик бўлгани юзасидан муносабатини билдирган.
«Муносабатни улар (дирекция) айтади, уларда нима ҳаражати бор. Паркларни сақлаб туриш учун бошқача чораси йўқ. Чунки у ерда шунча дарахтлар экилган, шунча электр энергия кетади. Tashkent City қурилишига анча ҳаражат қилинган. Буни сақлаб туришнинг ўзи қийин. Бир ойда сақлаб туришга 900 млн сўм, ҳар битта фонтанни отилишига бир кунда 1 млн сўмдан кўп пул кетади. Бунга бюджетдан пул ажратилмайди. Чунки солиқ тўловчилар кирса-кирмаса пул тўламайдику. У кирганида пул тўласа, ўшанда адолатли бўлса керак. Яъни бюджет солиқ тўловчиларнинг ҳисобига шаклланади. Одамларда ҳақли равишда савол туғилади. “Умуман Tashkent City`га кирмасам нимага мен тўлаётган солиқдан пул бераяпсизлар?” дейиши мумкин. Шунинг учун ўзини ўзи боққани ҳамма жойда энг долзарб манимча», – деди Ортиқхўжаев.
Мавзуга доир:






