Аввал хабар қилганимиздек, 18-19 декабрь кунларини ўз ичига қамраб олган“Tashkent city”да жойлашган Конгресс холл мажмуасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Тошкент ёшлари форуми” бўлиб ўтмоқда.
Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Амрилло Иноятов 2021 йилда ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари оширилиши ҳақида гапирган.
"Сизни ишонтириб айтаман, муҳтарам президентимиз айтдилар, яқин кунларда яқинлашиб келаётган 2021 йилда ҳамшира, шифокор, ўқитувчиларнинг иш ҳақи бир неча баравар оширилади" деган вазирнинг биринчи ўринбосари.






