1

Сенаторлар томонидан бир қатор Қонунлар маъқулланди

СИЁСАТ 19.12.2020, 13:04
Сенаторлар томонидан бир қатор Қонунлар маъқулланди

Сенатнинг бугун давом этаётган ўнинчи ялпи мажлисида дастлаб, суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари замирида бўлган инсон ҳуқуқларини тўла-тўкис таъминланиши йўлида суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, Жиноят-процессуал, Иқтисодий процессуал ҳамда Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида бешта қонун муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) қўшилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари муҳокама қилинди.

Мазкур Қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди ва мутасадди идораларга уларни кенг тарғиб қилиш ва тўлиқ ишлаши учун зарур механизмларни ишлаб чиқиб, жорий этиш топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1