АсосийЖАМИЯТ

Абдукарим Мирзаевдан хабар келди

Туркияда қамоққа олинган таниқли журналист Абдукарим Мирзаевга нисбатан илгари сурилган ба...

'Абдукарим Мирзаевдан хабар келди'ning rasmi

Туркияда қамоққа олинган таниқли журналист Абдукарим Мирзаевга нисбатан илгари сурилган барча шубҳа-гумонлар ўз тасдиғини топмади, бироқ депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда унинг инстаграм саҳифасида хабар пайдо бўлди. 

"Ассалому алайкум, сизларга Абдукарим Мирзаев каналлари администратори мурожаат қилмоқда.
Устозимиз Абдукарим Мирзаевнинг Туркия полицияси томонидан ушлангани ҳақида хабар топган бўлсангиз керак. Биз бу бир тушунмовчилик, тез орада устозимизнинг айбсизлиги аниқланиб, қўйиб юборишади, деган ўй билан бу ҳақда оммага эълон қилмаган эдик.
Ҳақиқатан ҳам устозимизга нисбатан илгари сурилган барча шубҳа-гумонлар ўз тасдиғини топмади, бироқ депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Айни вақтда Абдукарим Мирзаевни депортация қилиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ва қўйиб юборилиши бўйича тегишли чоралар кўрилаяпти.
Сизлардан устозимизнинг ҳаққига дуо қилишни ва «очко» ишлаш учун турли миш-миш ва асоссиз хабарларни тарқатаётганларга ишонмасликни илтимос қилиб қоламиз", дейилади қолдирилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов томонидан бу ишда Ўзбекистоннинг аралашуви йўқлиги маълум қилинган эди. 
Мавзуга доир:

Номаълум сабабларга кўра, ўзбекистонлик журналист Давронбек Тожиалиев Истанбулга киритилмади
 

    Бошқа янгиликлар