АсосийЖАМИЯТ

“Namangan city” бекор бўлган. “Namangan New City” шаҳарчаси барпо этилади

Бироз аввал Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразаковнинг халққа Мурожаатномаси ўқиб эшит...

'“Namangan city” бекор бўлган. “Namangan New City” шаҳарчаси барпо этилади'ning rasmi

Бироз аввал Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразаковнинг халққа Мурожаатномаси ўқиб эшиттирилаётгани ҳақида маълум қилгандик. Вилоят ҳокимининг 2021 йил учун режалаштираётган устувор йўналишлари орасида Наманган шаҳридаги бунёдкорлик масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. 

Шаҳар ва қишлоқларни замонавий қиёфага келтириш асосида ўрта ва йирик шаҳарларни ривожлантириш ҳамда урбанизация жараёнларини жаҳон андозаларига мувофиқ ташкил қилиш чоралари кўриб борилмоқда. 

Жумладан:

- Наманган шаҳрининг Бош режасига мувофиқ Наманган шаҳридаги Ҳамроҳ кўчасида 17 та кўп қаватли турар-жой;

- Уйчи кўчасининг 2-босқичида 15 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ўз ичига олган кўп қаватли турар-жой ва инфратузилма объектлари;

- Амир Темур кўчаси худудида “Ҳалқаро бизнес маркази ҳамда замонавий бизнес мактаби”ни қурилиш ишлари бошланиб, келгуси 
2021 йилда тўлиқ ишга туширишни;

- Шаҳрининг, Гўзал ва Ҳамроҳ кўчалари кесишмасида лойиҳа қиймати 152,0 млрд. сўмдан иборат янги кўприк (йўл ўтказгич) қуришни режалаштирганмиз.

Бундан ташқари, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш борасида ҳам зарурий чораларни кўриб,вилоят бўйича 1 600 хонадонли 50 та кўп қаватли уй-жойларни қуриб, зарурий инфратузилма билан таъминлаймиз. 

Шунингдек, Наманган шаҳридаги Фурқат ва Гулистон маҳаллалари ўрнида қурилиши режалаштирилган Namangan city қарорини бекор қилдик ва Наманган шаҳрига туманлардан қўшиб берилган ерларда 53,3 гектарлик “Namangan New City” шаҳарчаси барпо этилиши режалаштирилди.

Бу ерда кўп қаватли турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, янги коммуникация тармоқлари мужассам бўлади.

Шунингдек, туризмни ривожлантириш мақсадида Аҳсикент археологик музейи қурилади ва унинг атрофида хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектлари ташкил этилади”, - дейди вилоят ҳокими. 

Айни пайтда вилоят ҳокими Шавкат Абдуразаков ва ОАВ иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда кейинроқ хабар берамиз.

Сардорбек Раҳмонқулов 

    Бошқа янгиликлар