АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон шаҳарларидан бирида Ўрта Осиёдаги энг баланд бўлган 52 метрлик арча ўрнатилди (фото)

Андижон шаҳрида қад рослаган бу йилги байрамона арчанинг узунлиги 52 метрни ташкил қилади....

'Ўзбекистон шаҳарларидан бирида Ўрта Осиёдаги энг баланд бўлган 52 метрлик арча ўрнатилди (фото)'ning rasmi

Андижон шаҳрида қад рослаган бу йилги байрамона арчанинг узунлиги 52 метрни ташкил қилади. Ҳозирги кунда ушбу арча узунлиги бўйича ўрта Осиёда ягона бўлиб турибди. 

Бундан ташқари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Андижон шаҳрида 16 та байрам арчаси ва 16 та арзонлаштирилган байрам ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди.

Ташкил этилган ушбу ҳудудларда аҳолига кўтаринки кайфият улашиш мақсадида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Янги йил байрами арафасида Андижонликлар ва вилоят меҳмонларига ранг-баранг чироқлар ёғдуси билан барчани ўзига жалб қилиб байрамона кайфият бағишлайди. Болажонларнинг ҳам қишки таътили завқли ўтишига хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар