АсосийЖАМИЯТ

Зойир Мирзаев хориждаги қашқадарёликлардан таклифлар кутмоқда

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев хориждаги қашқадарёликлар билан суҳбатлашди."Мулоқо...

'Зойир Мирзаев хориждаги қашқадарёликлардан таклифлар кутмоқда'ning rasmi

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев хориждаги қашқадарёликлар билан суҳбатлашди.

"Мулоқотимиз доимий бўлиши керак. Қашқадарёнинг барча соҳаларда потенциали юқори. Ўзлаштирилмаган ер майдони, Китоб, Яккабоғнинг сўлим табиати, тоза ҳавоси, электрон хизматлар, тижорат. Вилоятимиз аҳли шифо топиш учун четга чиқмаслиги лозим. Энг замонавий тиббиёт масканлари учун таклиф кутамиз", - деди вилоят раҳбари

Ватандошлар туризм, ахборот технологиялари, шаҳарлар ўртасида биродарлик шартномаси, волонтёрлик, тадбиркорлик, аудит, тиббиёт, вилоят таасуроти ҳақида таклифлар беришди. 

 - "Урф-одатларимиз сайёҳларни вилоятга чақиради. Ўз қули билан кулолчилик дастгоҳида кўза ясаш, қизиб турган тандирда нон ёпиш бу каби урф-одатлар бошқа юрт учун жуда қизиқ", - дейди Сиракузадан Миржаҳон Турдиев.

Онлайн учрашувда Калорадо, Нью-йорк, Калифорния, Хелсинкидан Ф.Муродов, М.Турдиев, К.Султонова, Ж.Жамбулов фаол қатнашишди.

    Бошқа янгиликлар