АсосийSiyosat

Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси тайинланди

'Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси иккинчи иш кунида мамлакатимизнинг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сенаторлар Ойбек Арифбекович Усмановни Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

1962 йилда Тошкентда туғилган Ойбек Усманов 1985 йили Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факультетини тугатган.

У 2013 йил январь ойидан бери Ўзбекистоннинг Миср ва Иорданиядаги элчиси, шунингдек, 2020 йил май ойидан Ўзбекистоннинг Марокашдаги элчиси лавозимида ишлаб келган.

    Бошқа янгиликлар