1

Миниатюра санъати ЮНЕСКО номоддий маданий мерослари рўйхатига киритилди

МАДАНИЯТ 20.12.2020, 14:00
Миниатюра санъати ЮНЕСКО номоддий маданий мерослари рўйхатига киритилди

Миниатюра санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

“Миниатюра санъатининг ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритилгани узоқ тарихга эга ва Ўзбекистонда ўзининг энг юқори чўққисига етган ушбу санъат турининг халқаро эътирофидир”, - дея ёзган у Facebook᾽даги саҳифасида.

 ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси XV сессиясида  Камолиддин Беҳзод сингари кўплаб ёрқин ва таниқли рассомлар билан ўзбек миниатюра мактаби кўп асрлар давомида дунёдаги энг кучли ва энг таниқли мактаблардан бири бўлиб қолаётгани таъкидланди.

Sputnik нашри маълум қилишича ушбу сессияда номоддий маданий мероснинг 42 миллий ва кўп миллатли элементи бўйича номзодлар кўриб чиқилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1