ИИВ ЙҲХББ довон йўлидан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчиларни оралиқ масофани сақлашга ва қаттиқ тормоз бермасликка чақириб огоҳлантирмоқда. Жумладан хабарда шундай дейилади:
"Қамчиқ" довонининг Наманган вилояти ҳудудидан ўтган қисмида қалин туман тушиши ҳолати кузатилмоқда. Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан эҳтиёткор бўлишларини, ҳайдовчилардан:
заруратсиз тунги вақтда транспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликларини;
атрофдаги транспорт воситалари билан оралиқ масофани сақлашни;
пиёдаларга эътиборли бўлишларини;
газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликларини сўраймиз".






