Ижтимоий тармоқларда ўзини Сирдарё вилояти, Ширин шаҳрининг Фарҳод маҳалласида яшашини айтган қиз ўгай онаси бир неча йиллардан буён унга зулм ўтказиб келаётганлигини видео мурожаат орқали маълум қилди.
Унинг айтишича, 15 ёшда, 2-мактабнинг 10-синфида таҳсил олади. Ўгай онаси турли даражадаги тан жароҳатлари етказиб, аёвсиз калтаклаб, камситиб, тазйиқ ўтказиб келмоқда.

Мурожаатни тарқатган телеграм каналида ёзилишича, ушбу муаммони на маҳалла, на ички ишлар органлари етарлича кўриб чиқишмаган.






