Куни кеча, ижтимоий тармоқларда ўзини Сирдарё вилояти, Ширин шаҳрининг Фарҳод маҳалласида яшашини айтган қиз ўгай онаси бир неча йиллардан буён унга зулм ўтказиб келаётганлигини видео мурожаат орқали маълум қилдигани ҳақида хабар берган эдик.
Сирдарё вилоят ҳокимлиги ушбу вазиятга муносабат билдирди.
"Ширин шаҳар "Фарҳод" маҳалласида яшовчи 15 ёшли вояга етмаган қизнинг ўз ўгай онаси томонидан унга ёмон муносабатда бўлиб келинаётганлиги, кўп ҳолларда доимий руҳий босим ўтказиб, енгил жароҳатлар билан калтаклаб келаётганлиги айтилган видеомурожаат тарқалган эди.
Қизнинг бувисининг мурожаати асосида Ширин шаҳар ИИБ томонидан ўгай онага нисбатан ЎзРесЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) ва 110-моддалари (қийнаш) билан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда"






