Ижтимоий тармоқларда пенсия миқдорининг икки баробар оширилиши ҳақида хабар тарқалди.

"Даракчи" газетасининг 47-сонида Молия вазирлиги ҳузуридаги Персия жамғармаси мутахассиси ёрдамида ушу хабарларга ойдинлик киритилди. Унга кўра, бу хабарлар ёлғон. Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилингандан сўнг амалга оширилади ва бу ҳақда жамғарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби сохта хабарларга ишонмасликни, расмий манбаларга таяниб маълумот олишни сўрайди ва аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатади.






