АсосийDunyo

Интерпол: коронавирус вакциналарини етказиб бериш жараёнида жиноятчилик ҳажми ошади

'Интерпол: коронавирус вакциналарини етказиб бериш жараёнида жиноятчилик ҳажми ошади'ning rasmi

Интерпол бош котиби Юрген Шток дунё бўйлаб коронавирус вакциналари етказиб берилиши жараёнида жиноят оламида фаоллик кузатилиши бўйича фикр билдирди, дея хабар бермоқда ИИВ Ахборот хизмати. 

"Вакцина – 2021 йилнинг суюқ олтини ҳисобланади. Жиноятчи гуруҳлар унинг тақсимотига тайёргарлик кўришган, вакцина билан боғлик жиноятчилик ҳажми ошади.  

Ҳаммаси бу қимматбаҳо маҳсулотга энг аввал эга чиқишга ва тақсимотнинг бошида туришга интилади.

Вакциналар рўйхатга олинмасиданоқ жиноятчи гуруҳлар қалбаки вакциналарни тарқатишга тушганди”, деди Шток “Wirtschaftswoche” нашрига берган интервьюсида.  

Унингча, коронавирус пандемияси, умуман олганда, жиноятчиларга янгича имкониятларни берган ва ўзида "жиноятчилик пандемиясини" мужассам қилган.

    Бошқа янгиликлар