Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Аюбхон Арибджанович Камалов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

У Марказий банкнинг нақд пул муомаласини ташкил этиш, банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш, кадрлар билан ишлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш, тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш каби йўналишларини мувофиқлаштириб боради.
А.Камалов янги лавозимига тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири бўлиб ишлаб келаётган эди.






