АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев 2021-йилда Россияга ташриф буюради

'Шавкат Мирзиёев 2021-йилда Россияга ташриф буюради'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2021-йилда Россияга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов 21-декабр, душанба куни россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралар ўтказган.

“Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлажак ташрифи ҳам муҳокама қилинди”, — дейилади Россия ТИВ хабарида.

Қайд этилишича, вазирлар ўзаро ҳамкорлик ҳужжатлари ва коронавирусга қарши курашиш борасида ҳам фикр алмашган.

    Бошқа янгиликлар