АсосийЖАМИЯТ

Бухорода жигулининг газ баллони портлади

Ижтимоий тармоқда "Бухорода жигулининг газ баллони портлади" сарлавҳаси остида тарқалган в...

'Бухорода жигулининг газ баллони портлади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Бухорода жигулининг газ баллони портлади" сарлавҳаси остида тарқалган видео тарқалган эди.  Лавҳа юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати  маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 17:30 ларда, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, Ибн Сино кўчасида ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган Ж.Р. "Ваз-21063" русумли автомобилни бошқараётиб "Дилкушо" кесишмасига етган вақтида транспорт воситасининг газ баллонида чақнаш содир бўлган.

Чақнаш натижасида ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиши мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, чақнаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

    Бошқа янгиликлар