1

Aбдулазиз Камилов Москвада Сергей Лавров билан учрашди

СИЁСАТ 23.12.2020, 08:17
Aбдулазиз Камилов Москвада Сергей Лавров билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Москвага амалий ташрифи доирасида 2020 йилнинг 21 декабр куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Учрашув чоғида Ўзбекистон – Россия кўп қиррали ҳамкорлигининг устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашинилди.

Мулоқотда бўлиб ўтажак олий ва юқори даражадаги учрашувларнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги натижалари ҳамда Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳузурида кузатувчи мақоми берилиши тақдим этадиган янги истиқболлар муҳокама қилинди. Бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам келишиб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1