АсосийЖАМИЯТ

Инспектор тўхтатган машинанинг ҳайдовчиси автоблогер эканлигини билиб қолгач нега қочиб кетди?(видео)

Ижтимоий тармоқда "ГАИ ходими билмасдан автоблогерни тўхтатиб қўйди, таниб қолиб қочи...

'Инспектор тўхтатган машинанинг ҳайдовчиси автоблогер эканлигини билиб қолгач нега қочиб кетди?(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "ГАИ ходими билмасдан автоблогерни тўхтатиб қўйди, таниб қолиб қочиб кетди..." сарлавҳаси остида  видео тарқалди.

 

 Видеода автомобилни тўхтатган инспектор ҳайдовчини таниб қолгач, кетаверишини айтади. Автоблогер инпекторни олдига бориб, тўхтатиш сабабини сўраса, "Сани яхши танийман, кимлигингни ҳам биламан. Сандақа шопирлар билан гаплашмайман", дея жавоб беради. 

Ҳайдовчи ўз ҳуқуқларини талаб қилиб, инспектордан ҳукуматнинг "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 975-сонли қарори талабларига амал қилмаётганлигини эсалатади. 

Эслатиб ўтамиз: ушбу қарорнинг "Йўл-патруль хизмати ходимининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари" деб номланган 3-бобининг 14-бандига кўра,  ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериш, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиш ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда (бунда ЙПХ ходими томонидан хизмат гувоҳномасини йўл қатнашчиси ихтиёрига бериш тақиқланади) кўрсатиши керак. 

Ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилишга мажбур эди.

Бундан ташқари йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериши керак эди. 

 Аммо ушбу видеода инспекторни қарорда белгиланган бу тартибларга амал қилмаганлигини кўриш мумкин. 

Ушбу лавҳа юзасидан маълумот берган ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматига кўра, ҳолат Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳудудида содир бўлган бўлиб, ҳозирда вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинади, дейилади ЙҲХББ хабарида.

 

    Бошқа янгиликлар