АсосийЖАМИЯТ

Жиззахда "Nexia" ёниб кетди (фото)

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати берган, дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23 декабрь к...

'Жиззахда "Nexia" ёниб кетди (фото)'ning rasmi

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати берган, дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 14:35 ларда, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Мустақиллик ва Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган С.Б. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобилнинг салон қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг салон қисми ёнғиндан зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

    Бошқа янгиликлар