Куни кеча пойтахтимизда дунёга машҳур “Marriott” меҳмонхона брендининг илк “Courtyard by Marriott Tashkent” меҳмонхонаси ўз фаолиятини бошлади, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири. “Marriott International” энг йирик меҳмонхона бренди бўлиб, 50 дан ортиқ мамлакатда унинг 1100 дан зиёд меҳмонхонаси мавжуд. Энди бу мамлакатлар қаторида Ўзбекистон ҳам бор.

Тантанали маросимни Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамда АҚШ эчиси Даниел Розенблум очиб берди:

Азиз Абдуҳакимов:
— Пандемия даврида Президентимиз томонидан йўлга қўйилган оқилона сиёсат натижасида туризм соҳаси тадбиркорлари, шунингдек инвесторлар учун қатор имтиёз ва преференциялар берилди. Бунинг натижасида турли ҳудудларда янги меҳмонхоналар ҳамда туристик объектлар қурилаётганига гувоҳ бўляпмиз.


2022 ЙИЛНИНГ 1 ЯНВАРИГАЧА, ДЕМАК, 2021 ЙИЛ СЎНГИГАЧА
“Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 433-сон қарори билан инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома а амалга оширилди. сосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди. Унга кўра, сармоядорлар ва ташкилотлар учун меҳмонхона қуриш ҳамда уни жиҳозлашга сарфлаган харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджети ҳисобидан маблағ ажратилган. Бу 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарда ҳар бир хона учун - 40 миллион сўм, 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарда ҳар бир хона учун 65 миллион сўмни ташкил қилади. Субсидия 2019 йилнинг 5 январидан 2022 йилнинг 1 январига қадар фойдаланишга топширилган меҳмонхоналар учун ажаратилади. Субсидия олиш учун инвестор Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ариза ва тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилиши мумкин”, - деди Азиз Абдуҳакимов.

Маълумот учун:
“Courtyard by Marriott Tashkent” - Marriott International’га тегишли меҳмонхоналар бренди бўлиб, унга 1983 йилда асос солинган. Ушбу отеллар ишбилармон сайёҳлар, шунингдек, оилалар жойлашуви учун ўрта нархдаги меҳмонхоналар тоифасига киради.
Сардорбек Раҳмонқулов






