АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда аёл шифокорларнинг хатоси туфайли вафот этди. 6 кишига ҳукм ўқилди (видео)

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида шифокорлар хатоси туфайли бир инсон вафот этди. Бу ҳақ...

'Самарқандда аёл шифокорларнинг хатоси туфайли вафот этди. 6 кишига ҳукм ўқилди (видео)'ning rasmi

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида шифокорлар хатоси туфайли бир инсон вафот этди. Бу ҳақда "Янги давр" дастурида хабар берилди. 

Маълум қилинишича, фуқаро Феруза Раҳмонова синглисининг тоби қочгани боис уни туман тиббиёт бирлашмасига олиб келади. У ерда беморга шифокорлар томонидан нотўғри ташхис қўйилиб, кераксиз даъво муолажалари олиб борилади. Натижада орадан икки кун ўтиб, бемор аёл вафот этган. 

Ушбу вазият юзасидан айбдорларга тегишли чора кўрилишини сўраб, марҳумнинг опаси Феруза Раҳмонова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилади. Ҳолат юзасидан олиб борилган тергов, суриштирув ишлари ҳақиқатдан ҳам, беморнинг ўлимида тиббиёт ходимларининг айби борилигини кўрсатди ва жиноят иши очилди. Шунга кўра, Қўшработ туманида сайёр тарзда ташкил этилган судда 6 нафар айбдорга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Жабрланувчининг даъвосидан қайтгани, етказилган зарарнинг қоплангани ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тақдим этилган кафолат хатини инобатга олиб, 6 нафар тиббиёт ходимига қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо қўлланилди. 

Ушбу ҳолат юзасидан жабрланувчи, яъни марҳуманинг опаси: "Мен уларнинг ҳам болалари борлигини инобатга олиб, ўзим отасиз ўсганим боис, уларни кечирдим. Аммо бу кунни ҳеч қачон унутмайман..." дея йиғлайди.

    Бошқа янгиликлар