1

Одамлар онгидаги Ренессанс маданиятга бўлган маърифий ёндашув билан боғлиқ — Жаник Файзиев

МАДАНИЯТ 24.12.2020, 18:45
Одамлар онгидаги Ренессанс маданиятга бўлган маърифий ёндашув билан боғлиқ — Жаник Файзиев

Ўзбекистон маданий мерос ҳафталигининг меҳмони, таниқли режиссёр ва продюсер Жаҳонгир Файзиев ўзининг эксклюзив интервьюсида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан ҳамокрликдаги қўшма лойиҳаси ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, Тошкент кинофестивалининг қайта тикланиши ҳақида, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва мамлакат тарихидаги янги Ренессанс даврининг аҳамияти тўғрисида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди. Қуйида таниқли режиссёр билан тайёрланган интервю билан танишишингиз мумкин.

– Сиз Тошкентда Тошкент кинофестивалининг қайта тикланиши ҳақидаги хабарни қандай баҳолайсиз?

– Биласизми, менимча, аслида муҳими бу эмас. Ҳар қандай кинофестиваль – бу байрам, қувончли воқеа, лекин менимча, энг муҳими, бугунги кунда маданиятга бўлган муносабатнинг ўзгаргани ва бу, менинг фикримча, одамларга бўлган муносабатнинг ва мамлакат ичкарисида содир бўлаётган барча жараёнларнинг ўзгарганини билдиради. Бу ерга келиб кўрганларим, мен суҳбатлашган одамларга қараб ёки сизнинг Бош вазир ўринбосарингиз анча ёш эканлигидан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсам, буларнинг барчаси кишига   ўзгача қувонч бағишлайди ва, ниҳоят, географик жойлашуви, меҳрибон, истеъдодли ва хайрихоҳ одамлари туфайли Ўзбекистон ўзи муносиб бўлган зарурий ўзгаришларга эришишига умид уйғотади.

– Сиз Ўзбекистон фарзанди сифатида ушбу ҳафталикнинг мавзусини қандай англадингиз, Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори, деганда нимани тушундингиз?

– Мен Мен Ренессанс даври атиги иккита бўлганига ишонмайман, ўйлашимча, бундай даврлар кўп бўлган. Ўзбекистон халқи бундай даврлар, тараққиёт фаслининг бир нечтасини бошидан кечирган. Ренессанс одамлар онгида маданият, фан ва халққа бўлган дунёвий муносабатлар билан боғланади. Дунёвий муносабатга фикр эркинлигини таъминламай туриб эришиш мумкин эмас, чунки фикр эркинлиги виждон эркинлигига, виждон эркинлиги диний бағрикенгликка олиб келади, у эса ўз навбатида жамиятни тўлиқ демократлаштириш сари етаклайди. Ўзбекистон ўзида бор бойлик – бетакрор иқлими, саховатли қуёши, мевалари, барча иқлимий ҳудудлари, инсонларининг меҳнатсеварлиги ва очиқкўнгиллилиги билан дунё рейтингида энг юқори ўринларни эгаллашга лойиқ мамлакат, деб ҳисоблайман.

– Буюк ипак йўли ҳақидаги лойиҳа тўғрисида гапириб берсангиз. Бу лойиҳа Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва оммалаштиришга қандай ҳисса қўшиши мумкин?

– Буюк ипак йўли каби ноёб маданий ҳодиса – шундай даврки, у дунёга жуда кўплаб буюк инсонларни ва мутафаккирларни етиштириб берган. Бу ҳақда бадиий фильмлар ишлаш анча мушкул, аммо бу ҳақда илмий асарлар ёзиш, ҳужжатли фильмлар яратиш жуда муҳим. Ҳозирги кунда ўзининг қобиғида яшаётган одамларда ота-онаси пул топиш илинжида оғир меҳнат қилишга мажбур бўлган қайсидир болада келажакнинг Ал-Хоразмийси ёки Улуғбегининг тафаккури бўлиши мумкинлигига ишонч уйғотиш керак. Биз бекорчи хаёллар билан осмонларда учиб юрмай, ўз дунёмизда ўзимизни инсон сифатида ҳис қилиб яшашга ҳақли эканимизни ҳис қилишимиз учун ишонч бўлиши керак. 

Ҳар қандай улкан воқелик сингари, Буюк ипак йўли ҳодисасини ҳам қандайдир бир услуб билан ёритиб бўлмайди. Шунинг учун биз уни лойиҳа деб атадик ва унда бадиий фильм, муайян журналистик дастурлари, турли хил мақолалар ва бошқа манбалар туркуми қамраб олиниши керак. Буюк ипак йўли бир неча асрлар давомида мавжуд бўлган, бу ерда ўз-ўзидан ҳар 30–50 йилда ҳаётда ҳам, мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда ҳам жуда кўп ўзгаришлар юз берган. Ушбу даврларнинг ҳар бири алоҳида эътиборга лойиқ ва биз ҳозир ушбу ғоя ва мавзуни янада тўлиқроқ очиб бериш устида бош қотираяпмиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1