Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, 2020 йил 31 декабрга қадар Фарғона йўли кўчасининг Ёнғин-қутқарув қисми ("Ўзбек қоғози" ОАЖ) яқини ҳаракатланиш учун ёпилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" Матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан 12, 26, 37, 68, 81, 93 сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттириши маълум қилинмоқда.





