23 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ижтимоий тармоғида TikTok йўналишида муваффақиятга эришаётган ёшлар учун Tashkent City TikTok Awards 2020 тадбири ташкил этилди, дея хабар қилди ҳокимлик Ахборот хизмати.
Тадбирда йилнинг энг иқтидорли ТикТокчиси, энг тез ўсувчи аккаунт, энг кўп томоша қилинган видео, мусиқали ТикТок, энг кўп обуначига эга ТикТокчи, йил челленджи, йил хэштеги каби 12 йўналишда ғолиб бўлган ёшлар тақдирланди.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди. TikTok тармоғида фаол бўлган ёшларни ушбу тадбир билан табриклаб, уларнинг бу йўналишдаги фаолиятига муваффақият тилади, тўғри йўналишда бориш, долзарб ҳамда қизиқарли видеоларни тайёрлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтди, дейилади хабарда.






