1

2021 йилдан энг юқори балл билан ўқишга кирган 200 нафар талабага махсус Президент гранти берилади

СИЁСАТ 25.12.2020, 19:28
2021 йилдан энг юқори балл билан ўқишга кирган 200 нафар талабага махсус Президент гранти берилади

Aввал хабар берганимиздек, айни пайтда президент Шавкат Мирзиёев ёшлар форумида иштирок этмоқда.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумидаги нутқи давомида 2021 йилдан энг юқори балл билан ўқишга кирган 200 нафар талабага махсус Президент гранти берилишини маълум қилди.

«Келгуси йилда 100 дан зиёд шаҳар ва туманларимизда ахборот технологияларини чуқур ўргатадиган замонавий ўқув марказларини ташкил қиламиз. Ёшларга халқаро IT сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади. Яқин икки йилда «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 300 минг нафар ёшлар компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитилади.

 Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилади. Агар мавжуд Президент стипендияси фақат бир ўқув йили учун мўлжалланган бўлса, ушбу грант маблағлари тўрт йил давомида тўлаб борилади.

 Шунингдек, келгуси ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилади».

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1