1

Муҳташам кутубхона барпо этамиз, унда жаҳондаги энг нодир асарлар жамланади — Шавкат Мирзиёев

СИЁСАТ 25.12.2020, 20:50
Муҳташам кутубхона барпо этамиз, унда жаҳондаги энг нодир асарлар жамланади — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумида муҳташам кутубхона барпо этиш таклифини билдирди.

Маълум қилинишича кутубхонада жаҳондаги энг нодир асарлар жамланади

Ёшлар форумида давлатимиз раҳбари санъат, адабиёт соҳаларни ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифаларга тўхталиб ўтди:

«Келгуси йили буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаймиз. Ёшларимизга ҳазрат Навоий ижодини чуқур ўргатишни тизимли йўлга қўйиш муҳим. Шу боис Алишер Навоий асарларининг бугунги ёшлар тушунадиган ихчам намуналарини яратиб, турли мобил илова ва электрон дастурлар ишлаб чиқиш керак».

Президент Тошкент шаҳрида замонавий муҳташам кутубхона барпо этиш таклифини билдирди:

«Бу маърифат саройи илм-фаннинг сўнгги ютуқлари асосида жиҳозланади. Бу даргоҳда юртимиз ва жаҳондаги энг нодир, ноёб ва бебаҳо асарлар жамланади. У буюк аждодларимизнинг бой мероси ва номларини бутун дунёга тараннум этадиган, барча юртдошларимиз, биринчи навбатда, сиз, қадрли фарзандларимиз учун чинакам зиё масканига, ғурур ва ифтихоримиз рамзига айланади, деб ишонаман».

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1