Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида тўхташ ишорасига амал қилмаган 28 ёшли фуқаро автоҳалокатга учради. Бу ҳақда “Sevimli” телеканалининг “Zamon” информацион дастурида хабар қилинди.
Фуқаро Қизилтепа-Куймазор темирйўл бекатлари оралиғида жойлашган йўл кесишмасининг кўтарилувчи темир мосламасига келиб урилган. ЙТҲ натижасида фуқаро бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобил ёниб кетган. Маълум бўлишича, фуқаро шлакбауннинг кўтарилаётганига ва огоҳлантирувчи чироқлар ёниқлигига қарамай, ўтиб кетишга улгураман деб ўйлаган.






