1

Самарқандда бир йигитни икки киши аёвсиз калтаклади (видео)

ЖИНОЯТ 26.12.2020, 09:14
Самарқандда бир йигитни икки киши аёвсиз калтаклади (видео)

23 декабрь куни тунги соат 03-00ларда Самарқанд шаҳар “Юкори хужасоат” махалласида бир йигитни икки киши аёвсиз калтаклангани кузатув камерасига тушиб колган эди. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар топилди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, Нуробод тумани “Навбахор” МФЙда яшовчи, 1999 йилда туғилган Т.А. ҳамда Ургут тумани “Почвон” МФЙ “Бешкалъа” кишлоғида яшовчи, 2001 йилда туғилган С.О. ларнинг ўзаро тортишуви натижасида улар ўртасида жанжал юзага келган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1