Жорий йилнинг 26 декабрь куни "Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида автобус ағдарилди" сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди. Воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 05:30 ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Гагарин ва Фитрат кўчалари кесишмасида йўловчи ташувчи автобус ва Нива русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, автобус ағдарилган.
Тўқнашув натижасида йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Автобусда йўловчилар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.









