АсосийЖАМИЯТ

Ижтимоий тармоқда "Фарғонада ЙПХ автомашинаси қоидани бузди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берилди

Жорий йилнинг 23 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Фарғонада ЙПХ автомашинаси қоидани бузди"...

'Ижтимоий тармоқда "Фарғонада ЙПХ автомашинаси қоидани бузди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Фарғонада ЙПХ автомашинаси қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги фотосурат тарқалган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, фотосуратда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган "Ласетти" русумли, 40 138 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 41-банди (светофорнинг ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаган ҳолатда транспорт воситасини тўхташи керак)да белгиланган талабларни бузган ҳолда тўхтаганлиги акс этган.

Бу масала юзасидан ҳолат ўрганилган ва "Ласетти" русумли, 40 138 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.

 

    Бошқа янгиликлар