Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходимларининг ойлик маошларини ошириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги хақида маълумотлар тарқалмоқда.

ИИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, бу — ёлғон.
Ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини такомиллаштиришга оид маълумотлар фақатгина расмий манбаларда эълон қилинишини эслатиб ўтамиз, дейилган расмий муносабатда.






