Синоптикларнинг маълум қилишича, бугун кундузи республика бўйича совуқ фонда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3°совуқ-2° илиқгача пасаяди, шимолий ҳудудларда 0-5° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кун давомида 1-3° совуқ бўлади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, ️баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. ️Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° совуқ.
Батафсил маълумотлар билан бу ерда танишишингиз мумкин.






