АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда автомашина мостдан пастга тушиб кетди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ навбатчилик қисмига жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 04:30 ларда...

'Тошкентда автомашина мостдан пастга тушиб кетди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ навбатчилик қисмига жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 04:30 ларда тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Туркистон кўчаси бўйлаб ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган М.Г. "GAZ3110" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, автомобиль кўпригига етган вақтида бошқарувни йўқотиб пастга, КХАЙ кўчасига тушиб кетган.

Натижада, ҳайдовчи 43 ёшли М.Г. ва автомобиль салонида бўлган йўловчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар