Кириб келаётган Янги йил тантаналари муносабати билан Сергели тумани ҳокимлиги автотураргоҳи ва Суғдиёна кўчаси бўйлаб байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
Туман матбуот хизматининг маълумотига кўра, шу муносабат билан жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 14:00 дан 2021 йил 10 январь соат 00:00 гача Суғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан "Ватанпарвар" ташкилотигача бўлган қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.







