АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов 8 йилдан буён қариялар уйида яшаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналистни бориб кўрди (фото)

Хабарингиз бор, сал аввал «Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди» Ва...

'Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов 8 йилдан буён қариялар уйида яшаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналистни бориб кўрди (фото)'ning rasmi

Хабарингиз бор, сал аввал «Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди» Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов 8 йилдан буён қариялар уйида яшаб келаётган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Рустам Обидовга ҳомийлик қилмоқчи экани ҳақида ёзгандик. Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева фахрий журналист ҳолидан хабар олишди. Бу ҳақда Алламжонов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида орқали маълум қилди.

"Бугун Саида Шавкатовна билан 8 йилдан буён Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатида истиқомат қилаётган Ўзбекистоннинг фахрий журналисти Рустам Обидовни кўргани бордик.

Рустам Обидов аллақачон пенсияга чиққанига қарамай, таржималар қилиб, астойдил ишлашда давом этмоқда. Афсуски, бу йил пандемия туфайли бу ҳалол, меҳнатсевар ва жуда камтар инсон қийин молиявий вазиятга тушиб қолди. Шу сабабли, ҳам пансионатда яшаш харажатларининг барчасини тўлай олмаган.  

Масс-медиа фонди ва шахсан мен Рустам Обидовга унинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришни ўз бурчимиз деб ҳисоблаймиз. Фахрий журналистлар Ўзбекистон тарихидир. Уларнинг меҳнати ва фидокорона фаолияти туфайли биз мамлакатимиз босиб ўтган йўл ҳақида биламиз. Ва бизнинг бу кўмагимиз уларга ва уларнинг меҳнатларига билдирилган миннатдорчилигимизнинг кичик бир қисмидир", дея, ёзиб қолдирган Фонд Васийлик кенгаши раиси.

    Бошқа янгиликлар