Янги 2021 йил кириб келишига ҳам оз фурсатлар қолди. Республикамиз бўйлаб ҳудудларда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларга кириб келиши кутилаётган янги йил байрами муносабати билан эслатмалар тарқатиб, равон йўлларни тилашмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳайдовчилардан айни вақтдаги об-ҳаво шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришлари, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишлари сўралмоқда.
















